imomov.com

Квазиюридик шахсларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш муаммолари

Бозор муносабатларининг ривожланиши билан тадбиркорлик тузилмаларининг турлари ва уларнинг шакллари ҳам кенгайиб бормоқда. Шу боис ФКда назарда тутилган, юридик шахснинг муайян белгиларига эга бўлган турли ташкилотлар ва кишиларнинг биргаликдаги фаолиятига ёки якка шахснинг иштирокига асосланган, тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилаётган тузилмалар юзага келмоқда. Бироқ, юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ифодалайдиган ФКда уларни номи келтирилмагани ҳолда қонун ҳужжатларида юридик шахсларнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд бўлиши белгиланган.

Амалдаги қонунчиликда ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик шахсга ўхшаш бўлган бир қатор тузилмалар фаолият юритмоқда ва уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш эса бугунги кунда муайян муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар ҳамда коллизияларни юзага келтирмоқда. Ана шундай тузилмалардан бири фермер хўжаликлари ҳисобланади.

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
ru_RURussian