imomov.com

КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ВА У ҲАҚДА ТУЗИЛГАН БИТИМЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Мазкур илмий рисола “Кўчмас мулкнинг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш” номли амалий илмий тадқиқот иши (Лойиҳа шифри А-2-074) нинг иккиинчи босқичи якунлари бўйича тайёрланган. Унда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказиш тушунчаси, зарурати ва аҳамияти, айрим кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказиш асослари ва тартиби, хусусий мулк ҳуқуқи объекти сифатида кўчмас мол-мулкнинг моҳияти ва уни рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган битимларни давлат рўйхатидан ўтказилиши, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабларга риоя этмаслик оқибатлари каби масалалар таҳлил этилиб, бу борадаги қонунчилик ва фуқаролик ҳуқуқи назарияси ҳамда амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилган.

Ушбу рисола юриспруденция соҳасида таълим олаётган талабалар, илмий тадқиқотчилар, педагог-ходимлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти мутахассислари ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва уларга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларига қизиқувчиларга мўлжалланган.

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
ru_RURussian