Ушбу илмий рисола А-2-074-рақамли «Кўчмас мулкнинг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш» илмий-амалий тадқиқот ишининг биринчи босқичи якунлари бўйича тайёрланган. Унда бозор муносабатлари шароитида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида кўчмас мулк тушунчаси ва унинг объектлари ҳуқуқий режимига оид илмий таҳлил амалга оширилган. Муаллифлар миллий ва хорижий цивилист олимларнинг кўчмас мулк тушунчаси, кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқий режими ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари борасидаги фикрлари, илмий ишланмалари ҳамда амалий тадқиқотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулк объектларига оид қоидаларини такомиллаштиришга қаратилган илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиққанлар.
Мазкур илмий рисола юриспруденция соҳасида тадқиқотлар билан шуғулланувчилар, кўчмас мулк объектларининг рўйхати ва ҳисоботини олиб борувчи ҳамда бу борадаги қонун нормаларини қўлловчилар учун мўлжалланган.