Мазкур ахборот-таҳлилий материал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1990-сон Қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган Тошкент давлат юридик университети Ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолиятида ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш учун юридик фан ва амалиётнинг долзарб муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш” вазифасини бажариш юзасидан тайёрланган. Унда хусусий мулкнинг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш борасидаги юридик фан ва амалиётда мавжуд бўлган муаммоларнинг илмий-назарий ечимлари миллий ва хорижий қонунчиликни қиёсий таҳлил этиш асосида шакллантиришга ҳаракат қилинган.
Мазкур рисола ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни қўллаш соҳаси мутахассислари, магистрлар ва талабалар ҳамда хусусий мулкнинг ҳуқуқий режими билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.