imomov.com

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА МУДДАТЛАР ВА ДАЪВО МУДДАТИ

Кириш

 

Бозор иқтисодиёти шароитида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг янги мазмун ва маъно касб этиши, фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишнинг бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган усулларининг вужудга келиши ҳамда фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги шартнома муносабатларини тартибга солишда янги қонунчилик базасининг шаклланиши фуқаролик ҳуқуқининг бир қатор институтларининг такомиллашиб, янги қоидалар асосида ривожланишига олиб келди.

Иқтисодий ҳаётда вужудга келган янги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда фуқаролик ҳуқуқининг бошқа институтлари каби “муддатлар ва даъво муддати” институти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айнан муддатлар орқали фуқаролик ҳуқуқида “аниқлик”, “вақт”, “мажбуриятларни лозим даражада бажариш”, “субъектларнинг ўз ҳуқуқиларига эътиборли бўлишлари”, “ҳатти-ҳаракатларни бажаришда кечикмаслик” ҳолатлари эътоборга эга бўлади ва ҳар бир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар учун зарурий шартлардан бири саналади. Шу билан бирга муддатлар субъект ва объектнинг ўзаро боғлиқлигида муҳим ўринга эга бўлиб, шахснинг объектга нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари амал қилишининг энг кўп ва кам вақтини белгилаб беради. Масалан, субъектларнинг мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи муддатсизлиги (ФКнинг 164-моддаси) ёки ижарачининг ижарага олинган ашёга эгалик қилиш муддатининг тарафларнинг розилиги билан белгиланиши ва ҳ.зо.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги тенглик (эквивалентлик) ни таъминлашда муддатлар асосий омиллардан бири саналади. Чунки, мажбуриятнинг ўз вақтида бажарилмаслиги, белгиланган пайтда ашёнинг топширилмаслиги, пулнинг ўтказилмаслиги, хизматнинг кўрсатилмаслиги субъектлар ҳуқуқларининг бузилишига ва қонуний манфаатларига путур етишига олиб келади.

Бозор иқтисодиёти шароитида вужудга келган янги қонун ҳужжатларида муддатларга нисбатан бозор иқтисодиёти қонуниятлари талабларига асосланган қоидаларнинг белгиланиши муддатларнинг фуқаролик ҳуқуқидаги ўрни ва аҳамияти, тегишли ҳуқуқий муносабатларга уларни қўллашда назарий ва амалий тадқиқотларни ривожлантиришни талаб қилади. Шу маънода мазкур  ўқув қўлланмаси муддатлар тушунчасини очиб беришда, муддатларнинг турлари, муддатларни белгилаш ва уларни ҳисоблашда, даъво муддатларини татбиқ этишда муҳим ўринга эгадир.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда муддатлар институтининг ўрни ва аҳамиятини таҳлил этишда асосий эътибор мажбурият-ҳуқуқий муносабатларда ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда муддатларнинг қўлланилишига қаратилиши лозим. Зеро, фуқаролик муомиласининг асосини ташкил этувчи мажбурият муносабатлари ва шартномаларда муддатлар ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ва контрагентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини лозим даражада бажарилишида асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти муносабатларида шартномаларга алоҳида эътибор қаратилганлиги, айниқса хўжалик шартномаларининг мамлакат иқтисодий ҳаётидаги аҳамиятининг ортиши натижасида бу шартномаларда қўлланиладиган муддатларни белгилашда тарафларга кенг имкониятлар ва эркинликлар берилди. Қонун ҳужжатларида белгиланганидан ташқари тарафлар шартномадаги у ёки бу ҳаракатнинг амал оширилиш пайтини ўзаро келишув асосида белгилашлари мумкинлиги, бозор иқтисодиётидаги эркинлик, талаб ва таклиф, рақобат қонуниятларининг иқитисодий, ижитмоий ва ҳуқуқий муносабатларда қўлланилаётганлигидан далолат беради.

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
ru_RURussian