imomov.com

Фуқаролар (жисмоний шахслар)нинг ҳуқуқий мақомининг айрим жиҳатлари

Фуқаролар, яъни жисмоний шахслар – фуқаролик ҳуқуқининг “асосий субъекти” ҳисобланади. Инсон – жисмоний шахс – фуқаро фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси ҳисобланади. Ҳуқуқ субъекти сифатида эрк-ирода, онг ва фикрлаш туйғуси фақат инсонга хосдир. Ҳуқуқнинг субъектлари ҳисобланган давлат ва юридик шахс инсон томонидан уйлаб топилган “уйдирма субъектлардир”. Шу сабабли фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатини қонунчилик даражасида белгилаш ижтимоий муносабатлардаги фуқароларнинг иштирокини ҳуқуқий тартибга солиш асослари, йўналишлари аниқлаб олиш мумкин. Қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси ҳам айнан қонунчилик даражасида жисмоний шахснинг ҳуқуқий мақоми нечоғли тўғри белгиланганлиги ҳамда бунга нисбатан ёндашувнинг ўринли танланганлиги билан боғлиқдир.

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
ru_RURussian