imomov.com

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасида “фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши ҳамда уларни ҳимоя қилиш”га оид янгиликлар

Аннотация

 

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясидан келиб чиқиб фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши ҳамда уларни ҳимоя қилиниши масалалари таҳлил қилинган. Унда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келиш асослари сифатида йиғилиш қарорларининг ҳуқуқий табиати, юридик факт сифатидаги ўрни ва моҳияти хорижий давлатлар қонунчилиги асосида таҳлил қилинади ва ФКнинг янги таҳририга йиғилиш қарорларига оид қоидаларни киритиш бўйича таклифлар асослантиради. Шунингдек, фуқаролик ҳуқуқларининг сиёсий ҳуқуқлардан мустақиллигига оид қоидалар ҳам фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келишига таъсири нуқтаи назаридан таҳлил этилган ва бу ҳақдаги нормаларни ҳам янги таҳрирдаги ФКга киритилиши ғояси илгари сурилган. Бундан ташқари, мазкур мақолада шахс ўзининг фуқаролик ҳуқуқлари бузилганда, тан олинмаганда ёки низолашилаётганда ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳақлилиги нормасини ФКна киритиш муаммоси ҳам таҳлил этилади. Қолаверса, мақолада ФКга шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилишнинг шартлари, мезонлари ва чегаралари масалалари ҳам ўрганилиб, бу борадаги янги талаблар қонунчиликда ифодалаш зарурлиги асослантирилган. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бой берилган фойда институтига оид қоидаларни аниқлаштириш масалалари ҳам бугунги кунда долзарб тусга эга ва бунда ҳам бой берилган фойданинг мавжудлиги ва унинг миқдорини белгилашнинг аниқ шартларини белгилаш зарур. Шу билан бирга, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан етказилган зарарларни қоплашга оид қоидалар ҳам бугунги кунда замонавий воқеъликлар негизида аниқ ҳуқуқий тартибга солиниши долзарб тус касб этади.

Калит сўзлар: фуқаролик ҳуқуқи, мажбурият, ҳимоя, юридик факт, йиғилиш қарори, сиёсий ҳуқуқ, мулкий ҳуқуқ, зарар, бой берилган фойда, шахснинг ҳуқуқни ўзи ҳимоя қилиши

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
ru_RURussian