Бугунги кунда, цивлистикада юридик шахсларни турларга бўлиш борасида кўплаб фикрлар, қарашлар, мезонлар ва ёндашувлар мавжуд. Бунда мутахассисларнинг аксарияти юридик шахсларни турларга бўлишда уларни ташкилий-ҳуқуқий шаклга ажратиш ва шу орқали уларни бир-биридан фарқлаш, шунингдек муайян умумий жиҳатларга эга бўлган ташкилий-ҳуқуқий шаклларни гуруҳлаштириш мезонларига асосланишади.