imomov.com

СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИ БЎЙИЧА МУНОСАБАТЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК – ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Аграр тармоқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида етакчи ўрин эгаллайди. Аграр тармоқда мамлакат валюта тушумларини асосий қисми шаклланади ва бу соҳада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардан аҳолининг барчаси баҳраманд бўлади. Гарчи бу тармоқда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўпчилиги банд бўлса ҳам (бу ҳолат кейинги ривожланиш жараёнида камайиб бориши лозим) қишлоқ хўжалиг маҳсулотларининг ҳосилдорлиги юқори эмас. Шу сабабли ҳам аграр тармоқни ҳам ривожлантириш устувор вазифалардан ҳисобланади. Бу вазифани амалга ошириш биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги экинлари янги ҳосилдор навларини яратиш, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан   аҳамиятлидир. Селекция (ўсимликлар янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратишда олиб бориладиган илмий-тадқиқотлар) соҳасини ривожлантириш, янги нав ва зотларни яратиш эса, инсон ижодий фаолияти натижасида амалга оширилади.  Бу борадаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан мустақилликнинг илк даврлариданоқ белгилаб берилган эди: «Ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъод ва қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароитларни яратиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш. Кишилар шуни аниқ ва равшан англаб етишлари керакки, маънавий потенциални илдам ривожлантирмай туриб, республикамиз чинаккам мустақиллигини ва равнақ топишини таъминлаб бўлмайди»

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
uz_UZUzbek