Мазкур ўқув қўлланмада интеллектуал мулк ҳуқуқи тушунчаси, интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ (истесно) ҳуқуқлар, интеллектуал мулк алоҳида объектларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг асосий жиҳатлари, интеллектуал мулкнинг янги объектлари (ген инженерияси ютуқлари, нанотехнологиялар) билан бирга, интеллектуал мулк ҳуқуқини талабалар томонидан ўзлаштиришда амалий ёрдам сифатида назорат саволлари, тест топшириқлари ва масалалар берилган.
Ўқув қўлланма талабалар, ўқитувчилар ва интеллектуал мулк ҳуқуқи масалалари билан қизиқувчиларга мўлжалланган.