Ушбу монографияда Ўзбекистон фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида қонунчиликка киритилиши таклиф этилаётган фуқаролик ҳуқуқининг янги инситутлари ва новелларининг айримлари таҳлил қилинган. Хусусан, муаллиф Фуқаролик кодексига киритилиши таклиф этилаётган янги институтлар сифатида фуқаролик қонунчилик ҳужжатларини талқин этиш, фуқаролик қонунчилик ҳужжатларининг макон бўйича амал қилиши, юридик шахсларнинг жавобгарлигини такомиллаштириш, фуқаролик ҳуқуқ ва муомала лаёқатига оид янги қоидалар, битимлар инсититути, индемнити, варранти, астрент, эстопель каби масалалари таҳлил қилинган.