imomov.com

Фуқаролик ҳуқуқида ҳолатлар (вазиятлар) юзасидан кафолатлар (warranty)нинг қўлланилиш истиқболлари

Аннотация

Шартнома тузиш босқичида тарафларнинг ҳалол ҳаракат қилишлари, шартнома тузишга ундовчи ва асос бўлувчи маълумотларни тақдим этишда суиистеъмоллик йўл қўйилмаслиги муҳим ўринга эга. Бу аввало ғирромлик ва ноинсофлик билан ҳаракат қилиниши чеклаш ҳамда контрагентларнинг шартномавий алоқалар бошланишиданоқ бир-бирларига билан ҳалол муносабатлар ўрнатишни таъминлайди. Амалдаги фуқаролик қонунчилигида белгиланган фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳалол ва оқилона ҳаракат қилишларига оид умумий қоида бугунги ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш ва глобаллашув даражасида шартнома тузиш истагида бўлган шахсларни ҳуқуқий муносабатга киришишга ундовчи ва қизиқтирувчи ҳаққоний ва тўғри маълумотларни тўлиқ олиш имкониятини таъминлай олмайди. Шу сабабли шартнома тузишга ундовчи ҳолат (вазият)лар ҳақида маълумот берувчининг ўзи тақдим этган маълумотларнинг тўғри ва ишончлилигиг кафолатловчи механизмларнинг қонунчилик белгиланиши орқали ушбу бўшлиқни бартараф этиш мумкин. Ҳолатлар (вазиятлар) юзасидан кафолатлар (warranty) институти умумий ҳуқуқ оиласига мансуб давлат қонунчилигида кенг амал қилади ва кейинги йилларда мазкур институтни қитъа ҳуқуқ тизимига кирувчи мамлакатлар қонунчилигида ифодалаш анъанаси кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида, варранти (warranty) институти Ўзбекистон фуқаролик қонунчилигида ҳам ифодалаш заруратини кўрсатади.

Калит сўзлар.

Фуқаролик ҳуқуқи, кредитор, қарздор, шартнома, битим, кафолат, варранти, қонунчилик, инглиз ҳуқуқи

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
uz_UZUzbek