imomov.com

Юридик шахснинг моҳияти

Юридик шахс категорияси фуқаролик ҳуқуқида, умуман ҳуқуқий доктринада алоҳида ўрин тутади. Юридик шахс ҳақидаги дастлабки тасаввурлар шаклланган даврлардан бошлаб ҳозирги кунга қадар унинг тушунчаси, моҳияти ва мазмуни борасида жуда кўплаб фикрлар, қарашлар билдирилган ва назариялар ишлаб чиқилган. Кўп ҳолларда юридик шахслар тўғрисидаги қарашлар, ёндашувлар ва тасаввурлар давлатлар томонидан ишлаб чиқилган қонунлар, жамиятда амал қилган қоидалар ва ҳуқуқий-сиёсий тизимларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан. Бугунги бозор муносабатлари шароитида эса, юридик шахс фуқаролик муомаласининг энг муҳим ва кенг кўламда иштирок этувчи субъектига айланди. Бу эса ўз навбатида, юридик шахс моҳиятига нисбатан янгича ёндашувни, унинг моҳиятини тушуниш ракурсларини ўзгартиришни ва ниҳоят юридик шахсга нисбатан қонунчиликни такомиллаштиришни долзарб тусга эгалигини англатади.

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
en_USEnglish