imomov.com

ШАРТНОМАДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ҲОЛАТЛАР ЮЗАГА КЕЛГАНДА ЗАРАРЛАРНИ (ЙЎҚОТИШЛАРНИ) ҚОПЛАШ (INDEMNITY)НИНГ МОҲИЯТИ

Мамлакат инвестиция жозибадорлигини оширишда қонунчиликка янги институтлар, механизмлар ва қоидаларни киритиш муҳим ўрин тутади. Инвесторлар учун давлат томонидан бериладиган кафолатлар билан бирга, иқтисодий муносабатларнинг иштирокчилари ўртасидаги шартномавий алоқалар ҳамда бизнес шартларига нисбатан муайян кафолатловчи механизмларнинг белгиланганлиги киритилаётган капиталлар учун ишончли таъминот саналади. Бунда ривожланган давлат қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кенг қўлланилаётган, инвесторлар ва уларнинг контрагентлари ўртасидаги шартномавий таъминотни мустаҳкамловчи ҳуқуқий механизмлар ва қоидаларни миллий қонунчиликда ифодалаш муҳимдир. Бугунги кунда хорижий мамлакатлар қонунчилигида кенг қўлланилаётган ва инвесторларнинг алоҳида эътиборида бўлган қўшимча таъминловчи воситалар ва механизмлар сифатида “шартномада назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда зарарларни (йўқотишларни) қоплаш (indemnity)”, “ҳолатлар (вазиятлар) юзасидан кафолатлар (warranty)”, “астрент”, “эстопель”, опцион, экроу кабиларни эътироф этиш мумкин.

 

Калит сўзлар: Шартнома, кредитор, индемнити, ҳуқуқ, мажбурият, кафолат, қарздор, битим, суд ҳужжатлари, мулкий йўқотиш

 

BUYURTMA BERISH

To'lov faqat Payme orqali amalga oshiriladi.
uz_UZUzbek